2022 йил учун докторантура (PhD/DSc), стажёр-тадқиқотчилик ва мустақил изланувчиликка(PhD/DSc) қабул (имтиҳон, суҳбат) ЖАДВАЛИ

1455

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида
2022 йил учун таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc), стажёр-тадқиқотчилик ва мустақил изланувчиликка қабул имтиҳон/суҳбат
ўтказиш

ЖАДВАЛИ

Т/рИхтисослик шифри ва номиИмтиҳоннинг бошланиш вақтиОнлайн трансляция учун ZOOM ҳавола
 Таянч докторантура (PhD) Мутахассислик фани – Тест10.11.2021 й. соат 1400
4-бино
1-қават компьютер зали
https://us02web.zoom.us/j/83132811149?pwd=eXJ3L2NNYWlvdVZ3M0ZTT1RhM0pTQT09   Логин: 831 3281 1149 Пароль: 6482
 Таянч докторантура (PhD) Чет тили – Тест23 ноябрь соат 14:00 да
ТДИУ ҳудудида
ТДИУ ҳудудида соат 14:00 да Давлат тест маркази (ДТМ) мутахассислари томонидан ўтказилади. Талабгорлар паспорт билан киритилади!

Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари бўйича топшириладиган биринчи фан (мутахассислик) умумий балининг 50 фоизидан кам балл тўплаган талабгорлар кейинги босқичга ўтказилмайди.
Яъни, мутахассислик фанига берилган максимал 200 балдан 99 ва ундан кам бал тўплаган талабгорлар чет тили имтиҳонига киритилмайди.
 Докторантура (DSc)
Мутахассислик фанидан суҳбат
05.11.2021 й. соат 15:00   Университет 3.0 Марказ, 3-қаватhttps://us02web.zoom.us/j/82081896748?pwd=RUxnaHBuZnpFTzBMZk5IaWJJRXlDdz09   Логин: 820 8189 6748 Пароль: 2021
 Стажёр-тадқиқотчилик институти
Мутахассислик фанидан суҳбат
19.11.2021 й. соат 1500   Университет 3.0 Марказ, 3-қаватhttps://us02web.zoom.us/j/83082112792?pwd=bGxIMUxXYVpmak1wVE5ybmo5SXZadz09   Логин: 830 8211 2792 Пароль: 2021 
Мустақил изланувчилик (PhD/DSc) – суҳбат09.11.2021 й. тегишли мутахассислик кафедра ҳудудида ва вақтида

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 2022 йил учун Давлат бюджети ҳисобидан докторантура (PhD/DSc) ҳамда стажёр-тадқиқотчиликка талабгорлар  диққатига!

  1. Таянч докторантура (PhD)га кириш имтиҳонлари мутахассислик фанидан тест шаклида танланган йўналиш бўйича 10 ноябрь куни соат 14:00да 4-бино 1-қаватдаги компьютер залида бўлиб ўтади. Талабгорларнинг кириши ярим соат олдин 13:30да тўхтатилади.
  2. Таянч докторантура (PhD)га чет тиллари имтиҳони Ўзбекистон Республикаси Давлат Тест маркази томонидан 15-23 ноябрь вақт оралиғида ўтказилади. Аниқ куни ва вақти ҳақида сайтда қўшимча маълумот берилиб, ушбу саҳифа тўлдириб борилади.
  3. Докторантура (DSc)га кириш суҳбат жараёнлари 5 ноябрь куни соат 15:00да “Университет 3.0” Марказининг мажлислар залида бўлиб ўтади.
  4. Стажёр-тадқиқотчилик учун ўтказиладиган суҳбат 19 ноябрь соат 15:00да “Университет 3.0” Маркази 3-қаватида ўтказилади.
  5. Мустақил изланувчилик (PhD/DSc) учун ўтказиладиган суҳбат 9 ноябрь куни кафедранинг мажлисида ўтказилади. Мажлис вақти ва жойи кафедра мудири томонидан белгиланади.

Кириш имтиҳонлари ҳамда суҳбат жараёнларининг шаффофлиги ҳамда адолатлилигини таъминлаш мақсадида имтиҳон жараёнлари тўлиқ видеокузатув остида ўтказилиб, университетнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларида онлайн трансляция шаклида ёритиб борилади. Шунингдек, имтиҳон жараёнлари узлуксиз равишда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан кузатиб борилади. Имтиҳонларга ЎзР Давлат тест маркази ходимлари, масъул вазирлик вакиллари ҳамда давлат қўриқлаш хизматлари жалб қилинган.

2022 йил учун таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc), стажёр-тадқиқотчилик ва мустақил изланувчиликка (PhD/DSc) суҳбат/имтиҳонга кирувчи талабгорларнинг рўйхати http://phd.mininnovation.uz/Statistics/StatisticsExamResults сайтида келтирилган.

Муҳим эслатма!

Қуйидаги вазиятларда талабгорлар тест синовлари ҳамда суҳбатга киритилмайди!

  • Талабгорнинг имтиҳонга ўз вақтида келмаслиги;
  • Талабгор билан бирга шахсини тасдиқловчи хужжатнинг (пасспорт) йўқлиги;
  • Мобиль алоқа воститалари, шу жумладан, шпаргалкалар, сумка ва бошқа шубҳали электрон воситалар билан имтиҳонга кириши, олиб ўтишга уриниши ёки ишлатиши.

Қуйидаги ҳолларда талабгорлар тест синовлари ёки суҳбат жараёнидан четлаштирилади:

  • комиссия аъзолари ва кузатувчиларнинг тегишли кўрсатмасига амал қилмаса;
  • бошқаларга ёрдам берса, ёрдам сўраса ёхуд имтиҳон жараёнига ҳалал берса;
  • шпаргалка ёки электрон алоқа воситаларидан фойдаланса;
  • қонунда кўрсатилган бошқа талабларни бузса.