QABUL 2023

phd.minnovation.uz orqali hujjat topshirish bo’yicha qo’llanma


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ 2023 ЙИЛ УЧУН ҚУЙИДАГИ ИХТИСОСЛИКЛАР БЎЙИЧА ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА, ДОКТОРАНТУРА, СТАЖЁР-ТАДҚИҚОТЧИЛИК ВА МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИККА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Ихтисослик шифри ва номи
 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси
 08.00.02 – Макроиқтисодиёт
 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти
 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти
 08.00.06 – Эконометрика ва статистика
 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит
 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит
 08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти
 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти
 08.00.11 – Маркетинг
 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт
 08.00.13 – Менежмент
 08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари
 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти
 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция
 08.00.17 – Туризм ва мехмонхона фаолияти
 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа
 13.00.02 – Таълим-тарбия назарияси ва методикаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарорга мувофиқ таянч докторантура, докторантура, стажёр-тадқиқотчилик ва мустақил изланувчиликка қуйидаги ҳужжатлар топширилиши сўралади.

Таянч докторантурага (PhD) талабгорлар учун: ариза, қисқача биографик маълумотнома, меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун), олий таълим муассасаси магистратр ва бакалавр дипломлари ва унинг иловалари, нашр этилган илмий ишлар рўйхати (таянч докторантурага кириш учун талабгорларда танланган диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда камида 1 та илмий мақола ва 2 тезис) ва уларнинг нусхалари, диссертация режасининг муфассал лойиҳаси (асоснома, Research Proposal), хорижий тилни (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк) билиш даражасини тасдиқловчи сертификат, илмий раҳбарнинг розилик хати.

 Докторантурага (DSc) талабгорлар учун: ариза, қисқача биографик маълумотнома, меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун), олий маълумот, фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси, нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақола ҳамда иккита тезис), тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси (асоснома, Research Proposal), хорижий тилни (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк) билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, илмий раҳбар(маслаҳатчи)нинг розилик хати.

Стажёр-тадқиқотчиликка талабгорлар ариза, қисқача биографик маълумотнома, меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун), олий таълим муассасаси магистратура дипломи ва унинг иловалари, нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари, диссертация режасининг муфассал лойиҳаси (асоснома, Research Proposal) ва илмий маслаҳатчининг розилик хатини топширадилар.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг http://phd.mininnovation.uz/ веб-сайтига OneID тизими орқали рўйхатдан ўтиб жойлаштирилади ва асл нусхалари йиғма жилд шаклида университетнинг Илмий тадқиқотлар ва инновациялар бўлимида қабул қилиб олинади.

Ҳужжатлар 2022 йил 15 октябргача бўлган даврда қабул қилинади.

Қўшимча маълумот олиш учун Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Илмий тадқиқотлар ва инновациялар бўлимига мурожаат этиш  мумкин. Тел.: 71-239-01-43, Манзил: 100066, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй, Маданият саройи, 2-қават. doctorant.tsue.uz

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 2023 йил учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc) ва стажёр-тадқиқотчилик учун ихтисосликлар бўйича қабул квотаси

Ихтисослик шифри ва номиDScPhD  Мақсадли докторантураСтажёр-тадқиқотчи
 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси15  
 08.00.02 – Макроиқтисодиёт 3 1
 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти 4 1
 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти 2  
 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти 1  
 08.00.06 – Эконометрика ва статистика 511
 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит18  
 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит 5 1
 08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти    
 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти 3  
 08.00.11 – Маркетинг16 1
 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт 3 1
 08.00.13 – Менежмент 5  
 08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари14 2
 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти 5 1
 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция1211
 08.00.17 – Туризм ва мехмонхона фаолияти 4  
 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа 3  
 13.00.02 – Таълим-тарбия назарияси ва методикаси 4  
ЖАМИ572210