01.03.2023 куни, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида докторантлар ва изланувчилар учун навбатдаги илмий-услубий семинар бўлиб ўтди.

462

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази директори ўринбосари, и.ф.н. Ашуров Зуфар Абдуллаевич айнан иқтисодиёт йўналишидаги докторлик диссертациясининг илмий натижаларини амалиётга жорий этишнинг услубий жиҳатлари ва илмий янгиликка қўйилган талаблар бўйича билим ва тажрибалари билан бўлишди.

Семинарнинг иккинчи қисмида Корпоратив иқтисодиёт ва менежмент кафедраси доценти, и.ф.н. Умаров Баходир Султонович инновацион фаолият, илмий тадқиқотда инновацияларнинг ўрни ҳақида атрофлича маълумот берди. Учрашувда илмий ишлар маҳсулини тижоратлаштириш механизмларининг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва потенциал йўналишлари бўйича фикр алмашилди.

Учрашув сўнгида Илмий тадқиқотлар ва инновациялар департаменти раҳбари PhD, доц. Мирзалиев Санжар Махаматжон ўғли томонидан изланувчилар ўз тадқиқот мавзуларига тегишли бўлган ташкилотлар билан инновацион корпоратив ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш мақсадида шартномалар имзолаш, ҳар бир докторантда – битта лойиҳа тамойили асосда ғоя ва стартапларни ишлаб чиқиш, университетда олиб борилаётган амалий, фундаментал ёки инновацион лойиҳаларда, шунингдек хўжалик шартнома ва халқаро грантларда фаол иштирок этиш топшириғи берилди