Докторантурага қабул учун IELTS неча бўлиши керак?

2552

Хабарингиз бор, Президент қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим (докторантура) ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилган.

Бунда, филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилиши назарда тутилган.

Хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи миллий ва халқаро имтиҳонлар кўп, табиийки савол туғилади: қайси имтиҳоннинг сертификати тан олинади ва баллар даражаси қандай бўлиши керак?

Адлия вазирлигидан 2021 йил 7 сентябрда 3318-сон билан рўйхатдан ўтган хужжатга кўра, хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхати ҳамда баҳолар ўртасидаги мувофиқлик даражаcи қуйидагича этиб белгиланган:

Хорижий-ТИЛ-КАРОР-СЕРТИФИКАТ

Яъни, магистратура ва докторантурага хужжат топширишингиз учун нофилологик йўналишлар бўйича қабул даврида CEFR тизимида B2, масалан, IELTS бўйича камида 5.5 ёки TOEFL iBT бўйича 72 баллга эга бўлишингиз керак.