Жорий йилнинг январь ойида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда «УЗБАТ» Акциядорлик Жамияти қўшма корхонаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси бўйича ноқонуний тамаки маҳсулотлари ҳажмини аниқлаш мақсадида Empty pack survey илмий-амалий тадқиқот ишлари ўтказилди.
Мазкур тадқиқот уч босқичда оширилган бўлиб, биринчи босқичда истеъмол қилинган тамаки қутилари аҳоли яшаш пунктларидан терилиб жамланди.

Тадқиқот лойиҳасининг иккинчи босқичида лойиҳа қатнашчилари томонидан йиғилган тамаки қутилари соҳа мутахассислари билан биргаликда экспертизадан ўтказилди ва барча маълумотлар рақамлаштирилди. Бунда ҳар бир истеъмол қилинган тамаки қутилари рақамланиб фотосуратга олинди ва маълумотлар базасига киритилди.

Тадқиқотнинг учинчи босқичида Ўзбекистон бозорида ноқонуний тамаки маҳсулотлари ҳажми, шундан, ноқонуний тамаки маҳсулотлари (DNP, duty not paid) ҳажми шаҳарча, туман, вилоят ва ҳудуд кесимида ҳисобланиб, якуний ҳулосалар яратилди.
