Таянч докторантура ва докторантурага хужжатлар қабули давом этмоқда

6056

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарорининг 2-иловаси “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомнинг“Олий ўқув юртидан кейинги таълимни таянч докторантура ва докторантура шаклида ташкил этиш” номли 3-бобига асосан ҳужжатлар университет қабул комиссияси томонидан 2021 йил 15 сентябрдан 20 октябргача бўлган даврда қабул қилинади.

Таянч докторантурада ўқишга талабгорларнинг танлови хорижий тил ва мутахассислик бўйича кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, докторантурага эса – суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади.

Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

1. Университет ректори номига ариза

2. Қисқача биографик маълумотнома / Объективка (word шакли) 

3. Паспорт нусхаси  (JPG шакли электрон варианти билан) ва 4 та (3,5х4,5) расм

4. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган  нусхаси ва унинг pdf шакли.

5. Олий таълим муассасаси магистратура дипломининг тасдиқланган нусхаси ва уларнинг pdf шакли (иловалари билан)

6. Илмий  маслаҳатчининг розилик хати ва унинг pdf шакли (хатда раҳбарнинг тўлиқ Ф.И.Ш., ҳимоя қилган ихтисослик шифри ва номи, талабгор диссертация ишининг мавзуси ва ихтисослик шифри кўрсатилиши, имзо муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак)

7. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (таянч докторантурага кириш учун талабгорларда танланган диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда камида 1 та илмий мақола ва 2 тезис бўлиши ҳамда илмий ишлар рўйхати имзоланган ва муҳр билан тасдиқланиши керак) ва уларнинг pdf шакли.

8. Йиғма жилд (60 вароқли файл папка).

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлса, тақдим қилиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳибларининг тегишли ҳужжат нусхаси ва унинг pdf шакли

–  Хорижий тилни  билиш даражасини тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлар, хусусан  IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (PBT) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT)  (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR     (В2 даражадан паст бўлмаган) сертификатлари ва уларнинг pdf шакли. Талабгорларда ушбу амалдаги халқаро хорижий тил сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади ва уларга хорижий тилдан максимал балл берилади.

Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорларнинг чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилиши мумкин, бу ҳақда қўшимча хабар берилади ва эълон қилинади.

Докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

1. Университет ректори номига ариза

2. Қисқача биографик маълумотнома / Объективка (word шакли) 

3. Паспорт нусхаси  (JPG форматида  электрон варианти  билан)  ва 4 та (3,5х4,5) расм

4. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган  нусхаси ва унинг pdf шакли.

5. Олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD)  ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси ва уларнинг pdf шакли

6. Тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси (асоснома) ва унинг pdf шакли

7.  Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (докторантурага кириш учун талабгорларда танланган диссертация мавзуси бўйича камида 3 та илмий мақола ва 2 тезис бўлиши ҳамда илмий ишлар рўйхати илмий котиб томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим) ва уларнинг pdf шакли.

8. Йиғма жилд (60 вароқли файл папка).

Умумий қоидалар:

Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг http://phd.mininnovation.uz/ – сайтига жойлаштирилади ва асл нусхалари бўлимда қабул қилиб олинади.

Таянч докторантурага ва докторантурага кириш учун танловлар 1 – 25 ноябрь кунлари ўтказилади.

Бир неча талабгорларнинг таянч докторантура ва докторантурага кириш имтиҳонлари ёки суҳбат натижалари бўйича улар томонидан тўплаган якуний баллари тенг бўлган тақдирда қуйидаги талабгорларга устунлик берилади, жумладан,

а) таянч докторантурага:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари;

магистратурани аъло баҳолар билан тамомлаганлар;

муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар;

«Scopus» халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналларда якка муаллифликда (ёки фақат хорижий профессор-ўқитувчилар билан) илмий тадқиқот мавзусида мақола чоп этганлар;

б) докторантурага:

5 йилдан ортиқ илмий-педагогик стажга эга бўлганлар;

муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар;

монография, талабгорнинг диссертация мавзуси бўйича ОАК рўйхатига мувофиқ илмий журналларда, шу жумладан хорижий журналларда чоп этилган сони бўйича (бошқа талабгорларга нисбатан) кўп миқдорда илмий мақолага эга бўлганлар;

диссертация тадқиқоти ҳажмининг 50 фоиздан кўп қисмини бажарганлар;

«Scopus» халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналларда илмий тадқиқот мавзусида якка муаллифликда (ёки фақат хорижий профессор-ўқитувчилар билан) мақола чоп этганлар;

Имтиҳон натижаларини аниқлашда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
22 майдаги 304-сонли қарори билан белгиланган таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили бўйича кириш имтиҳонларини топширишларини инобатга олиб, мутахассислик имтиҳони учун максимал
200 балл ҳамда хорижий тил бўйича максимал 100 балл, якуний баллнинг максимал қиймати 300 балл деб белгиланган.

Таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc) ва стажёр-тадқиқотчилик учун ихтисосликлар бўйича қабул квотаси

Ихтисослик шифри ва номиDScPhD  Мақсадли докторантураСтажёр-тадқиқотчи
 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси14 1
 08.00.02 – Макроиқтисодиёт13 1
 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти1411
 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти3 1
 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти4 1
 08.00.06 – Эконометрика ва статистика13 1
 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит24 1
 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит 3 1
 08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти 3 1
 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти 4 1
 08.00.11 – Маркетинг 4 1
 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт 3 1
 08.00.13 – Менежмент 4  
 08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари 3  
 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти 4  
 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа 13  
 13.00.12 – Таълим-тарбия назарияси ва методикаси 5  
ЖАМИ761 12

Иқтисодиёт йўналишлари бўйича таянч докторантурага кириш имтиҳон дастурлари

08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси
08.00.02 – Макроиқтисодиёт
08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти
08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти
08.00.06 – Эконометрика ва статистика
08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит
08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит
08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти
08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти
08.00.11 – Маркетинг
08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт
08.00.13 – Менежмент (рус) – Менежмент (уз)
08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари
08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти
09.00.04 – Ижтимоий фалсафа
13.00.12 – Таълим-тарбия назарияси ва методикаси