Дипломлари тўғридан-тўғри тан олинадиган хорижий ОТМларнинг 2022 йил учун рўйхати тасдиқланди

124

Халқаро тан олинган рейтинг ташкилотлари (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities)нинг биринчи ТОП-1000 талик рўйхатига киритилган олий таълим муассасаларининг 2022 йил учун рўйхати Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланди.

Рўйхатга киритилган, яъни халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (QS, THE, ARWU) рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим муассасаларида олинган дипломлар тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади.

Халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларида олинган фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида фан доктори (DSc) сифатида тўғридан-тўғри тан олинади ва нострификация қилинади (эквивалентлиги қайд этилади).

Рўйхат билан танишинг: