Ўзбекистон Республикаси бўйича ноқонуний тамаки маҳсулотлари ҳажмини аниқлаш мақсадида амалга оширилаётган тадқиқот

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон Республикаси бўйича ноқонуний тамаки маҳсулотлари ҳажмини аниқлаш мақсадида Anti-Illicit Trade Empty pack survey илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, мамлакатимиз бўйича ноқонуний тамаки маҳсулотлари миқдори 2022 йил декабрь ойида 21 фоизни ташкил этган бўлса, апрель ойига келиб ушбу кўрсаткич 22.5 фоизни ташкил этмоқда. 

Ноқонуний тамаки маҳсулотларини (DNP) Ўзбекистон бўйлаб ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда Фарғона водийсида (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари) уларнинг улуши 39-40 фоиз, Тошкент шаҳрида 17-18 фоиз, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 17,5 фоиз, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида 13 фоиз, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 11 фоизни ташкил этган.

Ноқонуний тамаки маҳсулотлари (DNP) ўсиш динамикаси Навоий ва Хоразм ҳамда Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида кузатилган. Ноқонуний тамаки маҳсулотлари (DNP) камайиши Фарғона вилояти ва Сурхондарё вилоятида кузатилган.


A Research to determine the volume of illegal tobacco products in the Republic of Uzbekistan is being done at TSUE

Anti-Illicit Trade Empty pack survey scientific research is being conducted at the Tashkent State University of Economics in order to determine the volume of illegal tobacco products in the Republic of Uzbekistan.

According to the results of the research conducted at the Tashkent State University of Economics, the amount of DNP in Uzbekistan was 21 percent in December 2022, and by April DNP share had risen to 22.5 percent.

The share of illicit tobacco products demonstrated 39-40 percent in the Fergana Valley (Andijan, Namangan and Fergana regions), 17-18 percent in Tashkent city, 17.5 percent in Samarkand, Jizzakh and Syrdarya regions, 13 percent in Bukhara, Navoi and Khorezm regions, 11 percent in Kashkadarya, Surkhandarya regions and the Republic of Karakalpakstan.

The growth dynamics of illegal tobacco products (DNP) has been observed in Navoi and Khorezm and Samarkand and Syrdarya regions. The decrease of illegal tobacco products (DNP) are seen in Fergana and Surkhandarya regions.