phd.minnovation.uz orqali hujjat topshirish bo’yicha qo’llanma
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ 2024 ЙИЛ УЧУН ҚУЙИДАГИ ИХТИСОСЛИКЛАР БЎЙИЧА ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА, ДОКТОРАНТУРА, СТАЖЁР-ТАДҚИҚОТЧИЛИК ВА МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИККА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
№ | Ихтисослик шифри ва номи |
08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси | |
08.00.02 – Макроиқтисодиёт | |
08.00.03 – Саноат иқтисодиёти | |
08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти | |
08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти | |
08.00.06 – Эконометрика ва статистика | |
08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит | |
08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит | |
08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти | |
08.00.11 – Маркетинг | |
08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт | |
08.00.13 – Менежмент | |
08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари | |
08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти | |
08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция | |
08.00.17 – Туризм ва мехмонхона фаолияти | |
09.00.04 – Ижтимоий фалсафа | |
13.00.02 – Таълим-тарбия назарияси ва методикаси | |
13.00.07 – Таълимда менежмент |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарорга мувофиқ таянч докторантура, докторантура, стажёр-тадқиқотчилик ва мустақил изланувчиликка қуйидаги ҳужжатлар топширилиши сўралади.
Таянч докторантурага (PhD) талабгорлар учун: ариза, қисқача биографик маълумотнома, меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун), олий таълим муассасаси магистратр ва бакалавр дипломлари ва унинг иловалари, нашр этилган илмий ишлар рўйхати (таянч докторантурага кириш учун талабгорларда танланган диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда камида 1 та илмий мақола ва 2 тезис) ва уларнинг нусхалари, диссертация режасининг муфассал лойиҳаси (асоснома), хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификат, илмий раҳбарининг розилик хати.
Докторантурага (DSc) талабгорлар учун: ариза, қисқача биографик маълумотнома, меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун), олий маълумот, фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси, нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақола ҳамда иккита тезис), тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси (асоснома), хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, илмий раҳбар(маслаҳатчи)ининг розилик хати.
Стажёр-тадқиқотчиликка талабгорлар ариза, қисқача биографик маълумотнома, меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун), олий таълим муассасаси магистратура дипломи ва унинг иловалари, нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари, диссертация режасининг муфассал лойиҳаси (асоснома) ва илмий маслаҳатчининг розилик хатини топширадилар.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг http://phd.mininnovation.uz/ веб-сайтига OneID тизими орқали рўйхатдан ўтиб жойлаштирилади.
Ҳужжатлар 2023 йил 10 ноябргача бўлган даврда қабул қилинади.
Қўшимча маълумот олиш учун Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Илмий тадқиқотлар ва инновациялар бўлимига мурожаат этиш мумкин. Тел.: 71-239-01-43, Манзил: 100066, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй, Маданият саройи, 2-қават. doctorant.tsue.uz
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 2024 йил учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc) ва стажёр-тадқиқотчилик учун ихтисосликлар бўйича қабул квотаси
Тошкент давлат иқтисодиёт университетига таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc) ва мустақил изланувчиликка (PhD) кириш учун талабгорлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар