2024-yil, 12-Noyabr
Тошкент давлат иқтисодиёт университети 2025 йил учун таянч докторантура, докторантура, стажёр-тадқиқотчиликка имтиҳонлар барча ихтисосликлар учун жорий йилнинг 23 ноябрь куни соат 08:00 да университетнинг 1-биносида ўтказилади.
2024-yil, 29-Avgust
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ 2025 ЙИЛ УЧУН ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА, ДОКТОРАНТУРА, СТАЖЁР-ТАДҚИҚОТЧИЛИККА
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Ихтисослик шифри ва номи | DSc | PhD | Стажёр |
08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси | 1 | 6 | 1 |
08.00.02 – Макроиқтисодиёт | 1 | 4 | 1 |
08.00.03 – Саноат иқтисодиёти | 1 | 7 | |
08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти | 2 | ||
08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти | 4 | 1 | |
08.00.06 – Эконометрика ва статистика | 6 | ||
08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит | 2 | 14 | |
08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит | 2 | 15 | |
08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти | 1 | 3 | 1 |
08.00.11 – Маркетинг | 1 | 6 | |
08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт | 4 | ||
08.00.13 – Менежмент | 1 | 4 | |
08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари | 3 | ||
08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти | 1 | 4 | |
08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция | 3 | ||
08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти | 4 | ||
09.00.04 – Ижтимоий фалсафа | 1 | 3 | |
13.00.02 – Таълим-тарбия назарияси ва методикаси | 3 | ||
13.00.07 – Таълимда менежмент | 4 | 1 | |
Жами | 12 | 99 | 5 |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарорга мувофиқ таянч докторантура, докторантура, стажёр-тадқиқотчиликка қуйидаги ҳужжатлар топширилиши сўралади.
Таянч докторантурага (PhD) талабгорлар учун: ариза, қисқача биографик маълумотнома, меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун), олий таълим муассасаси магистратура ва бакалавр дипломлари ва унинг иловалари, нашр этилган илмий ишлар рўйхати (таянч докторантурага кириш учун талабгорларда танланган диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда камида 1 та илмий мақола ва 2 тезис) ва уларнинг нусхалари, диссертация режасининг муфассал лойиҳаси (асоснома), B2 даражасидаги хорижий тилни билишни тасдиқловчи миллий ёки халқаро тан олинган сертификат.
Докторантурага (DSc) талабгорлар учун: ариза, қисқача биографик маълумотнома, меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун), олий маълумот, фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси, нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида 3 та илмий мақола ҳамда 2 та тезис), тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси (асоснома), B2 даражасидаги хорижий тилни билишни тасдиқловчи миллий ёки халқаро тан олинган сертификат.
Стажёр-тадқиқотчиликка талабгорлар ариза, қисқача биографик маълумотнома, меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун), олий таълим муассасаси магистратура дипломи ва унинг иловалари, нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари, диссертация режасининг муфассал лойиҳаси (асоснома) ни топширадилар.
Ҳужжатлар https://daraja.ilmiy.uz// ягона электрон тизими орқали юборилади ва асл нусхалари йиғма жилд шаклида университетнинг Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлимида қабул қилиб олиниши мумкин.
Ҳужжатлар 2024 йил 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда қабул қилинади.
Тел.: 71-239-01-43, Манзил: 100066, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй, Маданият саройи, 2-қават. doctorant.tsue.uz
“Халқ сўзи” газетасидаги эълон: № 176 29.08.2024
daraja.ilmiy.uz ягона электрон тизими орқали ҳужжат топшириш бўйича қўлланма
ИХТИСОСЛИКЛАР БЎЙИЧА КИРИШ ИМТИҲОН ДАСТУРЛАРИ ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛАДА