BARQAROR RIVOJLANISH MAQSADLARI

Университет профессор-ўқитувчиларининг БРМ бўйича халқаро SCOPUS базасидаги чоп этилган илмий мақолалари (сонда)
Университет профессор-ўқитувчиларининг БРМ кесимида халқаро SCOPUS базасидаги чоп этилган илмий мақолалари (сонда)

УНИВЕРСИТЕТДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАҚСАДЛАРИ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ТАДҚИҚОТЛАР

2015 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон БМТ Саммитида эълон қилинган Барқарор ривожланиш мақсадларининг миллий даражада бажарилиши бўйича шартларини қабул қилди. Шунга кўра, 2018 йил 20 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжат ўзида 16 та мақсад ва 225 та вазифани қамраб олган бўлиб, Юртбошимиз ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясига тўлиқ ҳамоҳангдир. Унинг асосида аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиш, одамлар саломатлигини муҳофазалаш, иқтисодиётни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

1-мақсад. Барча жойларда аҳолининг кам таъминланганлик даражасини пасайтириш.

1-курс таянч докторант (PhD) Усманова Азиза Алишеровна «Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришда сунъий интеллект омилидан фойдаланиш истиқболлари» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда.

2-курс таянч докторант (PhD) Мусаева Зиёда Аллаяровна «Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартиришга таъсир этувчи омилларни эконометрик тадқиқ қилиш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади камбағаллик ривожланишининг глобал тенденциялари ва унга қарши курашиш усулларини ўрганиш, сабаблари ва хусусиятларини очиб бериш, камбағалликнинг асосий қарама-қаршиликларини аниқлаш ва уларни ҳал қилиш йўлларини таклиф қилиш ва институционал ёндашув доирасида камбағалликни камайтиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат.

Университетда 2021 йил ноябрь ойида “Ўзбекистонда хўжалик юритишнинг янги бизнес моделлари – иқтисодий ўсишни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш асоси сифатида” мавзусида республика миқёсида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда иқтисодий ўсишни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш шароитида Ўзбекистонда янги бизнес моделларини ишлаб чиқиш ва шу орқали республикада камбағалликни қисқартириш борасида илмий амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Конфренция иши доирасида Ўзбекистонда узоқ муддатли иқтисодий ўсиш омиллари ва уларнинг таҳлили, республикада камабағалликни қисқартириш борасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар самараси, ижтимоий инфратузилманинг иқтисодий ўсишга таъсири, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш: падемиягача ва пандемиядан кейинги жараёнлар, монетар сиёсатнинг долзарб масалалари, ривожланаётган давлатларда лойиҳа менежменти ҳамда республикасида иқтисодий ўсишнинг ўзига хос хусусиятлари ва уни моделлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Республика илмий-амалий анжуманидан фотолавҳалар

2-мақсад. Озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, овқатланиш рационини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига кўмаклашиш.

Университетнинг таянч докторанти Толипова Бахтигул Фарходовна “Корхоналар инвестициявий фаолияти самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш (Озиқ-овқат корхоналари мисолида” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Университетнинг мутақил изланувчиси Темиров Фурқат Турсоатович “Кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва такомиллаштириш” мавзусида диссертация ишини химоя қилди.

1-курс таянч докторанти (PhD) Хожиев Элшод Ёқуб ўғли «Ўрик маҳсулотлари экспортини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни такомиллаштириш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий ўрик маҳсулотлари экспортини ошириш бўйича маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

1-курс таянч докторант (PhD) Хидиров Темур Қаҳрамон ўғли “Қайта ишлаш саноати корхоналарини кластер тизими асосида ривожлантириш” мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади қайта ишлаш саноати корхоналарини кластер тизими асосида ривожлантириш, жумладан сутни қайта ишлаш корхоналарида кластер тизимини ривожлантириш орқали иқтисодий барқарорлигини таъминлаш юзасидан илмий-услубий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

2-курс таянч докторант (PhD) Азадова  Бонупошша Алишер қизи «Узумчилик–виночилик кластерларини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияси » мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади Узумчилик–виночиликни ривожлантиришнинг кластерларини кўриб чиқиш ҳамда маркетинг стратегияларини  ишлаб чиқишдан иборат.

2-курс таянч докторант (PhD) Валиева Азиза Анваровна «Озиқ-овқат саноати корхоналари самарадорлигини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимиз озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини чуқур таҳлил қилиш асосида, улар самарадорлигини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

3-курс таянч докторант (PhD) Хусниддин Абдимўминович Пардаев  «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш занжири субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади – Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш занжири субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат иборат.

2021 йил декабрь ойида университетда “Ўзбекистонда “Ақлли қишлоқ хўжалиги” ва “Қишлоқ хўжалиги – 4.0” концепцияларини амалга ошириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида республика миқёсидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Ушбу конференцияда мамлакатда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш ва озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари, рақамли технологияларга асосланган “Қишлоқ хўжалиги-4,0” ва “Ақлли қишлоқ хўжалиги” концепцияларининг қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамиятини тадқиқ этиш, автоматлаштирилган рақамли технологияларни қўллашга асосланган “агросаноат мажмуи бошқарувида рақамлаштирилган технологиялар”, “аниқ деҳқончилик”, “ақлли боғ”, “ақлли иссиқхона” ва “ақлли чорва фермаси” каби инновацион усулларни жорий этиш механизмларини ишлаб чиқиш ва самарадорликка таъсирини баҳолаш,  Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида рақамли агротехнологияларни жорий этилиши, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштиришнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил этиш асосида бу борада мавжуд муаммолар, уларга таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечимларига қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Республика илмий-амалий анжумандан фото-лавҳалар

2021 йил 25-26 март кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали, Германиянинг Вайенштефан-Триездорф амалий билимлар университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан ҳамкорликда “Аграр тармоқда инновацион иқтисодиётни ривожлантириш масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Конференцияда иқтисодиётда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг инновацион ёндашувлари, аграр тармоқда инновацияларни жорий этишнинг амалий жиҳатлари, аграр таълимда фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг масалалари муҳокама қилинди.

Республика илмий-амалий анжумандан фото-лавҳалар

3-мақсад. Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш.

Изланувчи Умурзоқова Мўътабархон Нодир қизи “Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда тиббий суғуртани ривожлантириш истиқболлари” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Изланувчи Хамроев Мехрож Сирожхонович “Суғурта хизматлари бозорининг инновацион фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Тадқиқотчи Оқбоев Алишер Расулжанович “Соғлиқни сақлаш соҳасини бошқариш механизмини такомиллаштириш” мавзусида диссертация ишини химоя қилди.

1-курс таянч докторант (PhD) Қуролов Мақсуд Обитович «Рақамли маркетинг  технологиялари асосида хизматлар соҳасини ривожланириш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади рақамли маркетинг технологиялари асосида хизматлар соҳасини жумладан тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

1-курс стажаёр-тадқиқотчиси (PhD) Шакирова Гўзал Абраловна “Соғлиқни сақлаш тизимида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришни статистик тадқиқ этиш” мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади – Республика соғлиқни сақлаш тизимида давлат-хусусий шерикликни ташкил этиш ва ривожланишининг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

2021 йилда Иқтисодиёт факультети томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзи, кийиниш маданияти масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Семинарда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аёллар саломатлигини мустаҳкамлашда профилактик муолажаларга эътибор бериш, ижодкорлик ва ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш борасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида қилинаётган ишлар ҳамда имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзи, кийиниш маданияти масалалари бўйича семинардан лавҳалар.

4-мақсад. Умумқамровли ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш ҳамда барчага бутун умри давомида таълим олиш имкониятини рағбатлантириш.

1-курс таянч докторант (PhD) Нурсаидов Нурмухаммад Яшнар ўғли «Ўқув жараёнини рақамлаштиришда мобил таълим муҳитини сунъий интеллект негизида такомиллаштириш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади “Сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда, ўқув жараёнларини рақамлаштириш учун мобиль таълим тизимини яратиш ва такомиллаштириш”дан иборат.

1-курс таянч докторант (PhD) Ҳожиева Ирода Авезовна «Рақамли иқтисодиёт шароитида ижтимоий медиа маркетинг (СММ) фанини ўқитишнинг инновацион лойиҳалаш методикасини такоммиллаштириш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида ижтимоий медиа меркетингни инновацион лойиҳалаш методи орқали ўқитишни ижтимоий-педагогик ҳодиса сифатида илмий асослаш, унинг моҳияти ва мазмунини, шаклланиш қонуниятларини тадқиқ қилишдан иборат.

2-курс таянч докторант (PhD) Акбарова Сайёра Шухратовна «Таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларни мустақил ишлаш ва креатив компетенцияларини ривожлантириш механизмлари» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади таълимни кредит – модуль тизимида талабаларнинг мустақил ишлашини ташкиллаштириш ва креатив компетенцияларини ривожлантириш услубиётини такомиллаштириш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

3-курс таянч докторант (PhD) Каюмова Мехрибону Шералиевна «Олий таълим муассасалари талабаларида корпоратив маданиятни шакллантириш механизмлари» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда.

3-курс таянч докторант (PhD) Мирзакаримова Мухаббатхон Махмуд қизи «Масофавий таълим сифати ва самарадорлигини оширувчи мультимедиали дастурларни ишлаб чиқиш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади Мактабдан ташқари таълим тизимида мультимедиали масофавий таълимни ташкил этиш ва такомиллаштиришдан иборат.

Шу билан бирга, университетда 2021 йил апрель ойида “Нофилологик ўқув юртларида касбга йўналтирилган хорижий тилларни ўқитиш сифатини яхшилашда инновацион технологияларни тадбиқ этиш” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференция давомида 46 та илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилиб, 100 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилди. Университетда 2021 йил октябрь ойида “Электрон таълимда амалга оширилаётган изланишлар: назария ва амалиёт” мавзусида республика миқёсида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда электрон таълимнинг турли фанларга доир билим, малака ва кўникмаларни ривожлантиришдаги ўрнини тизимли  таҳлил қилиш, олий таълим тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар олий таълим тизимида фанларни интеграциялаб ўқитиш механизмларини яратиш, педагогик ва дидактик асосларини аниқлаш ҳамда амалиётга татбиқ этиш, медиатехнологик ёндашув ва замонавий усулларни такомиллаштириш, ўқувчи-талабаларга рақамли технологияларни тақдим этиш орқали рақамли кўникмаларни ўзлаштириш учун имкониятлар яратиш, рақамли трансформация шароитида ёшларга бериладиган билим ва кўникмаларни янада ривожлантириш, олий таълим муассасаларида тегишли соҳаларда «Буюмлар интернети», робототехника, сунъий интеллект технологияларини қўллаш ва ўрганиш бўйича лабораториялар, шунингдек, хорижий корхоналарни ушбу соҳага жалб қилишни ташкил қилиш каби долзарб мавзулар кенг муҳокама қилинди.

5-мақсад. Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш.

Университетнинг докторанти Ирматова Азиза Бахрамовна иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Инновацион иқтисодиётда аёллар меҳнатини ташкил этиш методологиясини такомиллаштириш” диссертация ишини химоя қилди.

3-курс таянч докторант (PhD) Миракбарова Дилдора Миралишер қизи «Оила институтини мустаҳкамлашда динийлик ва дунёвийлик мувозанати» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади дунёвий ва диний билимлар мувозанати асосида оила институти мустаҳкамлигини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилишдан иборат.

6-мақсад. Барча учун сув ресурслари ва санитариянинг мавжудлиги ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш.

Тадқиқотчи Курбанов Донияр Розумбаевич “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш” мавзусида диссертация ишини химоя қилди.

7-мақсад. Арзон, ишончли, барқарор ва замонавий энергия манбаларидан барча учун умумфойдаланиш имкониятини таъминлаш.

3-курс таянч докторант (PhD) Нигматуллаева Гулчехра Нуруллаевна «Ўзбекистон электроенергетика саноатининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқот мақсади Ўзбекистон електроенергетика саноатининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш ва амалий ҳал етишда илмий асосланган иқтисодий ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.

2-курс докторант (DSc) и.ф.н., доц. Саидов Машъал Самадович «Табиий монопол ташкилотларнинг бошқарув услубиётини такомиллаштириш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади табиий монопол ташкилотларнинг бошқарув услубиётини такомиллаштиришнинг назарий-услубий жиҳатларини ривожлантириш ҳамда электр энергетика соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

8-мақсад. Самарали бандликни ошириш ҳамда эркаклар ва хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаш асосида барқарор ва умумқамровли иқтисодий ўсишга кўмаклашиш.

1-курс таянч докторант (PhD) Амирджанова Ситора Суннат қизи «Барқарор иқтисодий ўсиш шароитида аҳолини иш билан бандлигини оширишнинг макроиқтисодий хусусиятлари» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади аҳолини самарали иш билан бандлигини ошириш, уларни муносиб иш билан таъминлаш асосида барқарор иқтисодий ўсишга кўмаклашишдан иборат.

2-курс таянч докторант (PhD) Миролимов Мирислом Миршокир ўғли «Минтақа меҳнат бозорини статистик тадқиқоти (Тошкент вилояти мисолида)» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилояти меҳнат бозорини статистик таҳлил қилиш, унинг асосий жиҳатларини, мавжуд муаммоларнинг ҳал этилишини аниқлаш ва кўрсатиш ҳамда уни истиқболдаги кўрсаткичларини прогнозлаш, ишсизлик даражасини камайтириш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш асосида амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

2-курс таянч докторант (PhD) Ганиев Бахтиёр Зулфиқор ўғли «Ишчи кучи талаби ва таклифи ўртасидаги мутаносибликни таъминлашнинг асосий йўналишлари» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади ишчи кучига бўлган талаб ва таклифни мутаносиблигини таъминлашга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

2-курс таянч докторант (PhD) Умидова Фотима Искандарбековна «Рақамли иқтисодиёт шароитида корхоналарда маркетинг самарадорлигини ошириш (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мисолида)» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини рақамлаштириш шароитида тикув-трикотаж корхоналарида маркетинг самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

3-курс таянч докторант (PhD) Олимов Мақсуджон Комилжон ўғли «Саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш асосида ҳудудлар иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларида саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва бу орқали ҳудуд иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш юзасидан илмий-услубий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

9-мақсад. Барқарор инфратузилмани яратиш, умумқамровли ва барқарор саноатлашув ва инновацияларга кўмаклашиш.

Эргашев Шерзод Ташпўлатович “Автомобиь транспорти корхоналарида иқтисодий таҳлилни такомиллаштириш” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Норчаев Асатулло Норбўтаевич “Замонавий туризм инфратузилмасининг шаклланиш ва ривожланиш тенденциялари” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Кўзиев Равшан Рамазонович “Эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятини солиқлар воситасида рағбатлантириш йўллари” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Маматқулов Мурод Шукурович “Коммунал хизмат кўрсатиш тизими корхоналарида бошқарув ҳисоби методологиясини такомиллаштириш” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Бакаев Зиёвуддинхон Тошболта ўғли “Ички ва кирувчи туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Матризаева Диларам Юсупбаевна “Саноат корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини бошқаришни такомиллаштириш («Ўзсаноатқури- лишматериаллари» уюшмаси мисолида” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Ишманова Динора Нурмамад қизи “Ўзбекистонда нефть-газ корхоналари инфратузилмаларини бошқариш механизмини такомиллаштириш” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Гафурова Дилшода Рамазановна “Ўзбекистонда ахборот коммуникация технологиялари соҳасида инновацион жараёнларни бошқариш” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Орипов Абдумалик Абдусаломович “Иқтисодиётдаги рақамли ўзгаришлар шароитида хизматлар соҳасини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Рахматов Зиёдулло Носирович “Темир йўл йўловчи ташиш транспортида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланишни такомиллаштириш” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Абдиева Дилнавоз Акрамовна “ Маркетинг ёндашувлари асосида тикув-трикотаж корхоналари экспорт салоҳиятини ошириш” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Ражабов Назиржон Раззоқович “Инвестицион мухит жозибадорлигини бошқаришни такомиллаштириш (Навоий эркин иқтисодий зонаси мисолида)” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Суннатов Мухтор Нъематович “Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк бозорини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш” мавзусида диссертация ишини химоя қилди. Бердиёров Темур Азаматович “Жамоат транспортида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни такомиллаштириш” мавзусида диссертация ишини химоя қилди.

1-курс таянч докторант (PhD) Гаипов Жасур Бахром ўғли «Рақамли технологияларни ривожлантириш шароитида тўлов тизимининг самарали фаолиятини такомиллаштириш йўллари » мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади тўлов тизимлари фаолиятининг назарий ва услубий асосларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳисоб-китобларда электрон тўловларнинг ролини кучайтиришнинг қўшимча усулларини излаш, банк соҳасида замонавий ахборот технологиялари ва коммуникациялар тенденсияларига жавоб берадиган тақдим этилаётган банк маҳсулотлари сонини кўпайтиришдан иборат.2-курс таянч докторант (PhD) Мирзажонов Хусниддин Хабибулло ўғли «Кичик бизнес субъектлари рақобатбардошлигини рақамли маркетинг стратегиялари асосида ошириш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарнинг рақобатбардошлигини оширишда рақамли маркетингнинг аҳамияти, рақамли маркетинг стратегияларини тўғри танлаш, корхоналарнинг ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш, кичик бизнес субъектларининг бозорда рақобатбардошлиги ошириш бўйича таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқишдан иборат.

1-курс таянч докторант (PhD) Гаипов Жасур Бахром ўғли «Рақамли технологияларни ривожлантириш шароитида тўлов тизимининг самарали фаолиятини такомиллаштириш йўллари » мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади тўлов тизимлари фаолиятининг назарий ва услубий асосларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳисоб-китобларда электрон тўловларнинг ролини кучайтиришнинг қўшимча усулларини излаш, банк соҳасида замонавий ахборот технологиялари ва коммуникациялар тенденсияларига жавоб берадиган тақдим этилаётган банк маҳсулотлари сонини кўпайтиришдан иборат.

2-курс таянч докторант (PhD) Абдурашидова Нигора Алишеровна «Бенчмаркинг асосида маҳаллий автомобиль саноати корхоналарининг рақобатбардошлик даражасини ошириш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади автомобиль саноати корхоналарида  рақобатбардошлик самарадорлигини ошириш юзасидан бенчмаркингнинг илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

1-курс таянч докторант (PhD) Фозилова Фирангиза Комиловна «Юқори қўшилган қийматга эга кимё саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқот мақсади Ўзбекистон кимё саноати экспортининг хозирги ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш, кимё саноатининг юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар экспортини ошириш учун оптимал устуворларни ишлаб чиқишдан иборат.

3-курс таянч докторант (PhD) Султанов Бахтияр Турсинбаевич «Корхоналар рақобатбардошлигини юксалтиришда ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш усулларини такомиллаштириш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналари рақобатбардошлигини юксалтиришда ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

3-курс таянч докторант (PhD) Хайитов Саиджон Бахтиёр ўғли «Ўзбекистон Республикасида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда давлат-ҳусусий шерикчилик механизмини такомиллаштириш» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади назарий қонуниятларни таҳлил қилиш, давлат-хусусий шерикчилик механизмини ёритиб бериш, ДХШни иқтисодий ўсишга таъсири доирасида  илмий- методологик таклифларни ишлаб чиқиш,  ва уни амалиётда қўллашдаги муаммоларга ечим ишлаб чиқишдан иборат.

1-курс таянч докторант (PhD) Умарова Наргиза Холдаровна “Минтақада қурилиш материаллари саноати корхоналарини ривожлантириш йўллари (Тошкент вилояти мисолида)” мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади минтақада қурилиш материаллари саноати корхоналарини ривожлантириш йўллари бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

1-курс таянч докторант (PhD) Шарипова Саодат Убайдуллаевна “Кимё саноатининг ривожланиш тенденциясини моделлаштириш ва прогнозлаш” (Узкимёсаноат АЖ мисолида)  мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётни ривожлантиришда кимё саноатининг тутган ўрнини асослаш, унинг ривожланиш босқичлари ва хусусиятларини аниқлаш,  кимё саноатининг ривожланиш тенденциясини моделлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш ва моделлаштириш муаммоларини ёритишдан иборат.

2-курс таянч докторант (PhD) Абдуллаев Ҳабибулло Асадулла ўғли «Минтақада саноат ишлаб чиқариш ривожланишининг асосий йўналишлари ва хусусиятлари (Хоразм вилоят мисолида) » мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш йўналишларини асослаш ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш ҳамда ҳудуднинг барқарор саноатлашувга кўмаклашиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавфсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

2-курс таянч докторант (PhD) Абдиева Флора Ботир қизи «Рақамли иктисодиётга ўтиш шароитида фармацевтика саноати корхоналарининг ракобатбардошлигини ошириш юллари» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади фармацевтика саноати корхоналарнинг рақобатбардошлигини оширишда рақамли иқтисодиётнинг аҳамияти, маҳаллий хомашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш юллари, корхоналарнинг ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш, маҳаллий дори-воситаларининг бозорда рақобатбардошлиги ошириш бўйича таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқишдан иборат.

10-мақсад. Мамлакат ичида тенгсизликни унинг барча кўринишларида қисқартириш.

3-курс таянч докторант (PhD) Толибов Абдурауф Нуриддин угли “Оила – ижтимоий – маданий  кадрият сифатида (Ўзбекистон  ва Жанубий Корея мисолида) мавзусидаги диссертация ишини ҳимоя қилди.

2-курс таянч докторант (PhD) Миракбарова Дилдора Миралишер қизи “Оила институтини  мустахкамлашда динийлик ва дунёвийлик мувозанати” мавзусида диссертация ишини тайёрламоқда.

2-курс таянч докторант (PhD) Мамиров Азизжон Ниязмухамедович “Ўзбекистоннинг миллий юксалиш босқичида ёшларни толерант дунёқарашини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий асослари” мавзуида диссертацяси ишини тайёрламоқда.

3-курс таянч докторант (PhD) Примова Нигора Икром қизи «Маҳаллий бюджетларда молиявий стратегияни ривожлантириш йўналишлари» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади ҳар бир туман бюджетининг камида 5 фоизини “Фуқаролар бюджети” дастури доирасида аҳолининг таклифлари асосида энг долзарб муаммоларни ечишга сарфлашни ташкил қилишдан иборат.

3-курс мустақил изланувчи (PhD) Ҳакимов Улуғбек Фурқат ўғли «Солиқ қарзини ундириш амалиёти ва уни такомиллаштириш йўналишлари» мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида солиқ қарзларини ундириш механизмини таҳлил қилиш ҳамда уни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

3-курс таянч докторант (PhD) Мамиров Азизжон Ниязмухамедович  «Ўзбекистон ёшларида толерант дунёқарашни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий асослари » мавзусида диссертация ишини олиб бормоқда.  Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ёшларда толерант дунёқараши шаклланишида фалсафий дунёқарашнинг роли ва таъсирини очиб беришдан иборат.

2022 йилда “Янги Ўзбекистон: барқарор ривожланишининг ижтимоий-фалсафий, иқтисодий -сиёсий масалалари” халқаро  миқёсидаги илмий-амалий анжуман режалаштирилган. Анжуманда Янги Ўзбекистон: барқарор ривожланишининг ижтимоий-фалсафий, иқтисодий-сиёсий масалалари ўрганилди. Анжуманнинг асосий мақсади барқарор ривожланишининг ижтимоий-фалсафий, иқтисодий-сиёсий масалалари ҳар томонлам таҳлил қилиш, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган. Анжуманда белгиланган мавзу доирасида яқин истиқболда мамлакат тараққиётининг асосий устувор йўналиши сифатида белгиланган стратегия ўзаро манфаатли, очиқ ва прагматик ташқи сиёсатни фаол олиб бориш, мамлакат атрофида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик муҳитини таъминлаш, Марказий Осиё давлатлари билан дўстона, яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантириш, мамлакатда демократик ислоҳотларнинг амалга оширилишида ички ва ташқи сиёсатдаги асосий ўзгаришларни фалсафий таҳлил қилиш, кўпмиллатли Ўзбекистонда толерантлик, тотувлик маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.

12-мақсад. Истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона моделларига ўтишни таъминлаш.

Университет 2-босқич таянч докторанти Садинов Азиз Зиядуллаевич “Ўзбекистон Республикасида чиқинди маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнларини ахборот-коммуникация технологиялар асосида такомиллаштириш” мавзусида тадқиқот олиб бормоқда.

13-мақсад. Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши кураш бўйича тезкор чораларни қабул қилиш.

Университет кафедралари томонидан томонидан Германия таълим ва тадқиқотлар федерал вазирлиги (BMBF)га лойиҳаларни молиялаштириш учун тематик мавзулар қуйидаги йўналишларда топширилди: шаҳарлар ва ҳудудларнинг барқарор ривожланиши (ақлли шаҳарлар (Smart Cities), иқлим ва атроф-муҳит (ресурсларни сақлаш ва қайта тиклашда барқарор технологиялар, сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чиқиндилар менежменти, барқарор қишлоқ хўжалиги (иқтисодий, экологик ва ижтимоий мос агробизнес, логистика, қишлоқ хўжалигини бошқариш).

16-мақсад. Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида тинчликсевар ва очиқ жамиятлар барпо этилишига кўмаклашиш, барча учун одил судлов имкониятидан фойдаланишни таъминлаш ва барча даражаларда самарали, ҳисобдор ва кенг иштирокка асосланган муассасаларни ташкил этиш.

2020 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик, миллий, диний ва сиёсий бағрикенгликни янада ривожлантиришнинг ижтимоий, фалсафий масалалари” мавзусида халқаро миқёсидаги илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тинчлик-осойишталик, барқарорликни сақлаш йўлида олиб борилаётган оқилона ислоҳотлар, амалий чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

17-мақсад. Барқарор ривожланиш мақсадларида Глобал шериклик доирасида амалга ошириш воситаларини мустаҳкамлаш ва ишларни фаоллаштириш.

2-курс докторант (DSc) Тўхсанов Қудратилло Нозимович «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиявий рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш» мавзусида докторлик диссертация ишини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиявий рағбатлантиришнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан рағбатлантириш ва улар фаолиятини солиқлар орқали рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат.

2021 йил май ойида университетда “Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатлар стратегияси: макроиқтисодий барқарорлик, инвестицион фаоллик ва инновацион ривожланиш истиқболлари” мавзусида IV анъанавий халқаро илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон Республкасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси: макроиқтисодий барқарорлик ва изчил иқтисодий ўсишни янада мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар сарҳисоби ҳамда истиқболдаги тараққиёт одимлари, таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, реал сектор тармоқларининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш асосида ҳудудларни барқарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари, қулай инвестицион муҳитни шакллантириш, янги бозорларни ўзлаштириш, экспортни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий интеграция, инфратузилма ва транспорт коридорларини кенгайтириш йўналишлари, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат мигрантларини ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва муносиб иш ўринларини яратишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.