Жорий йилнинг 5 апрель куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида JICA (Япония) ташкилотининг Ўзбекистондаги раҳбари Миязаки Сугуру иштирокида “Инновацияларни амалга оширишда рискларни бошқариш” мавзусида илмий-семинар бўлиб ўтади.
Илмий-семинарга барча қизиқувчи ёшлар, талабалар, магистрлар, докторантлар ва профессор-ўқитувчиларни таклиф этамиз.
Илмий семинар Инглиз тилида бўлиб ўтади.
🏛 Ўтказилиш жойи: 2-бино, мажлислар зали
🕒 Бошланиш вақти: 5 апрель, соат 15:00