Япония Халқаро Хамкорлик агентлиги (JICA) билан илмий-амалий семинар ўтказилди

120

Жорий йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида университетимизда Ўзбекистон-Япония инновацион ёшлар маркази (UJICY) билан ҳамкорликда “Инновацияларни жорий этишда кутилаётган хавфларни бошқариш” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Мазкур семинаримизнинг меҳмони  – “Япония Халқаро Хамкорлик агентлиги (JICA)” ташкилотининг Ўзбекистондаги директои, и.ф.д., проф. жаноб  Миязаки Сугуру ташриф буюрди.

Маълумки, инновацияларни амалга оширишда ижодкор гуруҳ, ўзига ҳос муҳит ҳамда самарали инфратузилмани яратиш муҳимдир. Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида турли ҳавф-ҳатарлар юзага келиши мумкин. Ушбу рискларни тўғри баҳолай олиш, камайтириш ва бошқариш инновацияларни жорий қилишнинг муҳим таркибий қисмидир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзларининг чиқишларида “Мамлакатимизда илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятининг истиқболли ютуқларини тарғиб қилиш, бу борада самарали механизмларни ишлаб чиқиш, илмий-экспериментал ихтисослашган лабораториялар, юқори технологик марказлар, технопарклар ва бошқа инновацион тузилмаларни мустаҳкамлаш истиқболли вазифаларимиздан биридир” деб бежиз таъкидламаган.

Япония давлати ўзининг маърифатпарварлиги, халқпарварлиги орқали юксак тараққий этаётгани билан кўплаб ривожланаётган давлатларга ўрнак бўлиб келмоқда. Япониянинг таълим тизими, тарбия жараёнига бўлган юксак эътибор ушбу мамалакат маваффақиятининг асосий сири десак муболаға бўлмайди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, Янги Ўзбекистонни янги тамойиллар асосида барпо қилар эканмиз, илмий-инновацион фаолиятни янада ривожлантириш, инновацион инфратузилмани яратиш бўйича белгиланган режаларнинг амалга оширилиши инсон қадрини улуғлашга, миллий иқтисодиётимизни барқарор ривожланишига ва халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшади.

Мазкур семинарда кўриб чиқилган ушбу мавзу талаба ёшларимиз, тадқиқотчиларимиз ҳамда профессор-ўқитувчиларимиз учун керакли маълумотларга бой бўлишига, ҳамда улар семинар давомида ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишларига умид қиламиз.

Семинар тақдимоти:

Miyazaki-Risk-in-Innovation-Final